"Нефтчи" бугун янги мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, Coca-Cola Суперлигасининг иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик борасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жамоамиз бугун 7 июль санасидан бошлаб пойтахтдаги "Humo" меҳмонхонасида жамланишди.

Виталий Левченко бош мураббийлигидаги "Нефтчи" ПФК куннинг иккинчи ярмида илк машғулотларда қатнашади. Жамоамиз эртадан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғуллана бошлайдилар.

Тошкент  шаҳрида олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида жамоамиз 4 та назорат-ўртоқлик баҳсларида иштирок этиши кўзда тутилган, - дея хабар бермоқда “Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!