Асосий мазмунга ўтиш

"Нефтчи" "Локомотив" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Фарғоналиклардан навбатдаги трансфер.

"Нефтчи" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун маҳоратли футболчи Жалолиддин Жумабоев  "Нефтчи" жамоаси  билан икки йиллик шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

жумабоев

Маълумот учун, Жалолиддин Жумабоев ўтган мавсумни Ўзбекистон Про лигасида  Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказди. Футболчи  Про лигада  жами 18 учрашувда 1524 дақиқа  ҳаракат қилиб, 3 гол уришни уддасидан чиқди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ