"Нефтчи" мухлислари учун ажойиб хушхабар
Суперлиганинг иккинчи давраси бошланиш арафасида "Нефтчи" футбол клубида иш бошлаган украиналик мутахассис Виталий Григорьевич Левченко бугун Про лицензиясига эга бўлди.
Украина футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган ўқув курсларида фаол қатнашган Левченко амалий ва назарий дастурларни пухта эгаллаганлиги ва ўз ишига юксак масъулият билан ёндашганлиги туфайли бош мураббийлар учун зарур бўлган Про лицензияни қўлга киритди.
Ўқув машғулотларидан ташқари "Динамо" (Киев), "Шахтёр" (Донецк), "Днепр" (Днепропетровск) ва "Десна" (Чернигов) футбол жамоаларининг иш тажрибалари билан бевосита танишди ва ўзи учун муҳим қонун-қоидаларни пухта ўзлаштириб олди.
"Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Фикрлар