"Нефтчи" ўртоқлик баҳсида "Янгиер"ни ютди. Таркибда яна янги футболчи бор

Бугун “Нефтчи” ҳамда “Янгиер” жамоалари иштирокида назорат учрашуви ўтказилди. Беллашувдан аввал “Нефтчи” клубининг афсонавий мураббийи, ҳозирда “Бунёдкор”да фаолият олиб бораётган Юрий Саркисян собиқ жамоаси билан учрашиб ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Шундан сўнг, “Бунёдкор” клуби директори Улуғбек Мирзаев билан биргаликда “Нефтчи”нинг янги бош мураббийи Виталий Левченкога тўн кийдиришди. Ўз навбатида Левченко бундай илтифот учун миннатдорчилик билдирган ҳолда Юрий Вазгеновични “Истиқлол” стадионида ўтказиладиган очилиш учрашувига таклиф қилди.

юра

“Нефтчи” ушбу ўйинда 3:1 ҳисобида “Янгиер” жамоасини мағлубиятга учратди.  

“Нефтчи”:  Акбар Тўраев, Зоир Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Дилшод Жўраев, Лутфулла Тўраев, Умар Адхамзода, Ойбек Қиличев, Сирожиддин Қўзиев, Аббос Ғуломов, Иззат Абдуллаев, Улуғбек Ҳошимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Машҳур Муҳаммаджонов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Шодиёр Ҳожиматов, Шаҳзод Убайдуллаев, Шерзод Каримов.

“Янгиер”: Сарвар Ҳусанов, Ислом Баратов, Бекзод Толибжонов, Шоҳруҳ Холматов, Муҳриддин Расулов, Саид Абдужаббаров, Ойбек Аҳматов, Жонибек Мирзақулов, Беҳруз Шоаюбхонов, Муҳиддин Одилов, Жаҳонгир Абдусаломов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ҳусан Олимжонов, Бунёд Абдуманнонов, Достон Бердиқулов, Турдибек Омонов, Зойир Турсунов, Бунёд Шодиев, Нодир Нурматов, Хушнуд Бозоров, Хуршид Асқаралиев, Элёр Мамасолиев, Фарруҳ Хожибеков.

Голлар: Иззат Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Сирожиддин Қўзиев – Ойбек Аҳматов.

Энди бевосита “Нефтчи”даги ўзгаришларга келсак, “Бунёдкор”да тўп сурган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев фарғоналиклар сафига қўшилди ва бугунги баҳсда ҳам иштирок этди. Шунингдек, “Сурхон”дан келган тожикистонлик ҳимоячи Зоир Жўрабоев ҳам “Нефтчи” сафида тўп сурди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!