"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида "Ҳосилот"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Амонов дебют голини урди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб, Тожикистоннинг "Ҳосилот" клуби билан ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Беллашув Левченко шогирдларининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шоҳруз Норхонов дубль қайд этган бўлса, Азизбек Амонов дебют голини киритди. Бундан ташқари, Қувондиқ Рўзиев ва Санжар Қодирқулов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига Бобоев муаллифлик қилди.
"Нефтчи" биринчи бўлимда қуйидаги таркибда ҳаракат қилди.
1.Ботирали Эргашев
2.Зоир Жўрабоев
4.Боян Цигер
20.Анвар Ғофуров (к)
70.Аббос Ғуломов
55.Манучеҳр Сафаров
11.Жавоҳир Қаҳрамонов
30.Қувондиқ Рўзиев
24.Ғуломҳайдар Гулямов
99.Эффионг Нсугуси
10.Шохруз Норхонов
Иккинчи бўлимда эса:
45.Акбар Тўраев
14.Хуршид Мухторов
3.Жалолиддин Жумабоев
21.Муҳсин Убайдуллаев (к)
55.Манучеҳр Сафаров (Нодир Аҳмаджонов 70)
66.Дониёр Валиев
80.Нодир Аҳмаджонов
17.Санжар Қодирқулов
33.Шоҳрух Ёқубжонов
77.Билолхон Тошмирзаев
28.Беҳруз Облакулов
22.Азиз Амонов
Фикрлар