"Нефтчи" ўтган йилги тўпурар билан шартнома имзолади

Фарғоналик мухлисларнинг севимли футболчисига айланиб улгурган ва 2020 йил про-лига мавсумида жамоа тўпурари бўлган Достон Тошматов янги мавсумни ҳам “Нефтчи” таркибида ўтказадиган бўлди. Боиси, бугун футболчи билан расман 1 йиллик шартнома имзоланди.

Янги футбол мавсумида Достон Тошматовдан ёрқин ўйинлари орқали жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишида омад ва зафарлар тилаб қоламиз, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!