"Нефтчи" тўпурар футболчи билан шартномани бекор қилди
Про лигада чемпион бўлиб, Суперлига йўлланмасини нақд қилган "Нефтчи" жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва футболчи билан хайрлашди.
"Нефтчи" футбол клуби жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Александар Стоймирович ҳамда футболчи Марко Обрадович билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди", -дея хабар берди ПФЛ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Марко Обрадович 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйган. Шу тариқа, ҳужумчи ҳозирча Про лига тўпурари бўлиб турибди.
Фикрлар