"Нефтчи" яна бир футболчи билан шартнома имзолади

"Нефтчи" ўз таркибига Иззатилло Пўлатовни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Биз мамнуният билан эълон қиламизки, 2003 йил 15 июнь санасида Андижонда туғилган иқтидорли ҳимоячи Иззатилло Пўлатов расмий равишда жамоамиз сафида қўшилди!

Иззатилло Пўлатов ёш футболчилик фаолиятини "Пахтакор" академиясида бошлаган, сўнгра "Турон" ва "Металлург" жамоаларида фаолият олиб борди. 2023 йилда у "Бухоро" жамоасига қўшилиб, ўзининг профессионал фаолиятини давом эттиради.

Иззатилло Пўлатов 2023 йилда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан AFC U-20 Осиё Кубоги ғолиби бўлиш каби катта ютуққа эришган. Жорий мавсумда Иззатилло Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва "Бухоро" жамоаси билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди.

Футболчи Ўзбекистон U-23 терма жамоасида ҳам фаол бўлиб, миллий жамоа сафида халқимизни хурсанд қилишга интилаяпти.

Биз Иззатилло Пўлатовни жамоамизда кўришдан жуда мамнунмиз ва у билан юқори марраларни забт этишга ишонамиз! Хуш келибсан, Иззатилло, — дейилади фарғоналиклар хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!