"Нефтчи"да яна янги легионерлар кўрикдан ўтяпти

Бугун “Нефтчи” клуби “Бунёдкор”га қарши назорат учрашувини ўтказиб унда 1:1 ҳисоби қайд этилгани тўғрисида хабар бергандик. Фарғоналиклардан гол муаллифи Шаҳзод Убайдуллаев бўлди.

Шунингдек, грузиялик легионер – Тома Табатадзе билан бир йиллик шартнома имзолангани хусусида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Булардан ташқари, яна икки нафар футболчи хорижлик ўйинчи ҳам машғулотларда қатнашишяпти. Булар – беларуслик Дмитрий Лисаковч ҳамда украиналик Юрий Батюшкин. Шунингдек, тожикистонлик ҳимоячи, бу йилги мавсумни "Сурхон" сафида ўтказган Зоир Жўрабоев ҳам "Нефтчи"да шуғулланяпти. “Бунёдкор”га қарши назорат учрашувида мураббийлар ушбу футболчиларни ҳам синаб кўрди.

“Нефтчи” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:

Акбар Тўраев, Олексей Ларин, Андрей Мишенко, Зоир Жўрабоев, Умар Адҳамзода, Аббос Ғуломов, Ҳумоюн Шербўтаев, Суннатилла Абдуллажонов, Юрий Батюшкин, Дмитрий Лисакович, Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Захира: Шухратилло Раҳмонов,  Улуғбек Ҳошимов, Лука Надирадзе, Шодиёр Хожиматов, Рахмонжон Рўзиев, Иззатилла Абдуллаев, Нодир Неъматхонов, Дониёр Валиев, Фахриддин Муҳаммадов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!