"Нефтчи"нинг 40 ёшли футболчиси чемпионатдаги 500-ўйинида "Пахтакор" дарвозасини ишғол этди

 Айни дақиқаларда Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, "Нефтчи"нинг тажрибали футболчиси Анвар Бердиев бугунги ўйиннинг 81-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Ушбу ўйин Бердиевнинг миллий чемпионат баҳсларидаги 500-ўйини бўлди.

Қизиғи 40 ёшли ҳужумчи майдонга тушганидан 7 дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Маълумот учун, Бердиев фаолияти давомида "Темирйўлчи" ("Қўқон-1912"), "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Андижон" ва "Нефтчи" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!