"Нефтчи"нинг етакчи легионери жамоани тарк этди
2021 йилги ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Нефтчи" билан шартнома имзолаган сербиялик ярим ҳимоячи Александр Ешич клуб билан хайрлашди.
Александр биринчи даврада Суперлигада 9та учрашувда майдонга тушиб, жами 575 дақиқа ҳаракат қилди ва битта гол уришга эришди.
Бундан ташқари, Ешич ўтган йилги Про-лига ўйинларида "йўлбарслар"нинг етакчи ўйинчисига айланиб улгурганди. У фарғоналикларнинг Про-лига мусобақасида ғолиб бўлишида катта роль ўйнаган.
Манба: "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар