Немис клуби янги мавсумда мухлисларни стадионга қайтариш режасини тузиб чиқди

"Унион" клуби Бундеслига янги мавсумида 22 минг атрофидаги абонемент эгаларини коронавирусни аниқлаш учун тестдан ўтказади.

Клуб раҳбарияти бу орқали мавсумнинг дастлабки турларидан бошлаб стадионга мухлислар ташрифини йўлга қўймоқчи. Абонемент эгалари ўйин куни экспресс-тест топширади ва манфий натижадагилар трибуналарга қўйилади.

Якунланган мавсумда "Унион" Бундеслига турнир жадвалида 11-ўринни эгаллади. Олдинроқ, янги мавсумга 18 сентябрь куни старт берилиши маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!