Нето: Мен рақобатдан қўрқмайман,
Ads

Хабарингиз бор кеча “Валенсия” ўз сафига “Ювентус” дарвозабони Нетони қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Бразилиялик голкипер “кўршапалаклар” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

“Валенсия” мени сотиб олишни жуда ҳам хоҳлади. Улар менга қизиқиш билдираётганини билган пайтим, қолган жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни тўхтатдим. Бу шонли ўтмишга эга жамоа ва ўйлайманки яқин келажакда ушбу тарих яна кўплаб ғалабалар билан бойийди.

“Валенсия”ни яна аввалгидек ўз ўрнига олиб чиқиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Яна бир нарсани алоҳида айтишим керакки, мени рақобат қўрқита олмайди. Чунки, “Ювентус”да мени шеригим Буффон бўлган”, - дейди Нето Football Italia нашрига берган интервьюсида.