Неймар барча футболчини ортда қолдирди

Спорт тадқиқотлар билан шуғулланувчи халқаро марказ (CIES) Европанинг энг кучли бешта чемпионатда фаолият олиб бораётган футболчилардан энг қиммат ўйинчилар рейтинг рейтингини тузиб чиқди.

Бу йилги рейтингга кўра, Бразилия терма жамоаси аъзоси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар барчани ортда қолдириб, энг қиммат футболчи деб тан олинди. Унинг трансфер нархи 250 млн еврога баҳоланган. Шунингдек, кейинги поғоналарда Лионель Месси (190 млн) ва Антуан Гризманн (135 млн) бормоқда.

Рейтингнинг кучли ўнталиги билан танишинг:

1. Неймар («Барселона») - 250 млн евро

2. Лионель Месси («Барселона») - 190

3. Антуан Гризманн («Атлетико») - 135

4. Криштиану Роналду («Реал») - 130

5. Поль Погба (МЮ) - 125

6. Гареть Бэйл («Реал») - 110

7. Луис Суарес («Барселона») - 95

8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 88

9. Гонсало Игуаин («Ювентус») - 85

10. Томас Мюллер («Бавария») - 82.

Ўтган йил якунлари бўйича Лионель Месси (250 млн евро) энг қиммат футболчи сифатида эътироф этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!