Неймар "Барселона"га қайтадими?

  • 29 апреля, 2021, 18:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ҳали ҳам "Барселона"га қайтиш фикридан тўлиқ воз кечгани йўқ. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи ўз интервюсида Парижда бахтли эканлигини айтган бўлса-да, ҳали клуб билан янги шартнома имзоламаган. Ла Лигага қайтиш сабабларидан бири шундаки, бразилиялик яна Лионель Месси билан битта жамоада ўйнашни хоҳлайди.

ПСЖ Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига “Барселона”дан сотиб олган эди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди. Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 110 млн еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию