Неймар “Барселона"га қайтмоқчи. Йўли борми?

Оғир жароҳатдан даволанаётган Неймар майдонга қайтганидан кейин Европада ўйнашни истаяпти. 

Sport.es сайтининг маълум қилишича, бразилиялик юлдуз “Ал-Ҳилол” раҳбариятидан ўзини “Барселона”га ижарага беришни сўраган.

Манбага кўра, бразилиялик юлдуз жароҳатидан тузалганидан кейин бир йил давомида Каталония клубида ўйнашдан умидвор. Бироқ ҳали клублар бу трансфер борасида музокара ўтказгани йўқ.

“Ал-Ҳилол” Неймарсиз ҳам зўр ўйнаяпти. Улар кетма-кет 29 та учрашувда ғалаба қозонди ва чемпионликка асосий номзод бўлиб турибди.

Неймарнинг ўзи барча турнирларда беш маротаба майдонга тушиб, битта гол ва учта ассист қайд этган. Терма жамоа сафида оғир жароҳат олганидан кейин “Ал-Ҳилол”га ёрдам бера олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!