Неймар бугун ПСЖга ёрдам бермайди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар бугун Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Сент-Этьен”га қарши баҳсда иштирок этмайдиган бўлди.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи Томас Тухель ФИФА кунларидан сўнг узоқ йўл босиб келган 26 ёшли бразилиялик футболчига дам беришга қарор қилган ва уни бугунги учрашув қайдномасига киритмаган.

Яқиндагина жамоага келиб қўшилган ҳимоячи Хуан Бернат ва ҳужумчиЭрик Максим Шупо-Мотинг бугун ПСЖ сафида ўз дебютларини нишонлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - “Сент-Этьен” тўқнашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.