Неймар буюклар қаторига қўшилиши учун нима қилсин?

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Элбер Неймарнинг салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 - У дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш учун “Барселона”ни тарк этишини айтганди.  Лекин у ПСЖда бундай муваффақиятга эриша олмайди. Бунинг учун, у “Реал”га ўтиши ёки Чемпионлар лигасини юта оладиган бошқа жамоада тўп суриши керак. ПСЖ эса яқин уч-тўрт йилда Чемпионлар лигасини қўлга кирита олмайди, - деди Элбер.

ПСЖдаги 80 та расмий учрашувда 69 та гол уриб, 39 та голли пас узатган Неймарда “Барселона”га қайтиш варианти ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)