Неймар дисквалификацияга учраши мумкин

Франциянинг ПСЖ ҳужумчиси Неймар Лига 1 мусобақасининг икки ўйинига дисквалификация қилиниши мумкин.

RMC Sport хабарига кўра, футболчи «Марсель»га қарши ўйинда олган қизил карточкаси туфайли шундай жазога лойиқ кўрилишга яқин.

Агар Лига раҳбарияти уни жазолашга қарор қилса, 25 ёшли футболчи «Ницца» ва «Анжер» клубларига қарши ўйинларда майдонга тушолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!