Неймар ҳам Европани тарк этади. Унга рад этиб бўлмас таклиф келди!
Жаҳон футболи юлдузлари бирин-кетин Европани тарк этмоқда. Лионель Мессидан кейин Неймар ҳам бошқа қитъага йўл олиши кутиляпти.
ПСЖ бразилиялик футболчидан қутилмоқчи. Неймар жамоа қидиряпти. “Барселона” уни олишдан воз кечди.
Мана шу паллада Саудия Арабистонидан даҳшатли таклиф келди. Мессини қўлга кирита олмаган “Ал-Ҳилол” энди Неймарни олмоқчи.
CBC Sports нашрининг хабар беришича, “Ал-Ҳилол” вакиллари ПСЖ билан музокарани бошлаб юборган. Улар клубга бадал пули сифатида 45 миллион евро тўламоқчи. Неймарга эса, бир мавсум учун 200 миллион евро маош таклиф қилиняпти.
Фикрлар