Неймар жаҳон чемпионатларида ўзига хос рекорд ўрнатди
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жаҳон чемпионатлари тарихида ноёб кўрсаткичга эришди.
Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи Opta портали хабарига кўра, 2014 йилда жаҳон чемпионатида дебют қилганидан буён Неймар рақиблар томонидан энг кўп қоидабузарликка учраган футболчига айланган. Шу вақтга қадар унга нисбатан 61 марта қоида бузилган — бу кўрсаткич жаҳон чемпионатларида иштирок этган барча футболчилар орасида энг юқори натижа ҳисобланади.
Шунингдек, Неймарга қарши қоида бузилган ҳолатлардан сўнг ҳакамлар рақиб жамоа ўйинчиларига жами 13 марта сариқ ёки қизил карточка кўрсатган. Кўрсаткичлар бўйича ушбу натижа ҳам кўрсатилган давр орасида жаҳон чемпионатлари учун рекорд сифатида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини гуруҳ босқичидаги Шотландияга қарши баҳсда (3:0) ўтказди. У жароҳатдан тўлиқ тиклангандан сўнг 76-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Бу ўйин Неймар учун 2022 йилдан буён жаҳон чемпионатларидаги биринчи баҳс бўлди.

Фикрлар