Неймар жанжал кўтарди

Жароҳатини даволатаётган Неймар вақтини Бразилияда ўтказмоқда. Бироқ, футболдан ташқари турли можароларга аралашиб юрибди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 31 ёшли юлдуз Рио-де-Жанейродаги тунги клубларнинг бирида жанжал кўтарган.

Маълумотларга кўра, футболчи нотаниш эркак билан бир-бирига қўполлик қилиб, турткилаша бошлаган. Можарога клуб хавфсизлик хизмати вакиллари аралашди. Ҳозирча, жанжал сабаби маълум эмас.

Неймар келаси мавсум бошлангунича ўзига янги жамоа топиши керак. ПСЖ раҳбарияти унинг кетишига қаршилик қилмайди.

ПСЖ билан 2017 йилгача давом этадиган шартномага эга футболчининг трансфери 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahboz qarshi
06/07/2023 16:17
Assalomu alaykum sports.uz nashri.2017 yilgacha deb xatolik yuz beribdi