Неймар: Мен ҳеч қачон Роналдо ёки Пеледан зўр бўла олмайман

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси хужумчиси Неймар мамлакат футболининг афсоналари ўртасида энг яхши тўпурар номи учун кураш ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Мен мамлакатимиз термасида энг яхши тўпурар номини қўлга киритишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганим йўқ. Мен учун бу фақатгина рақамлар.

Ромарио, Роналдо ва Пеле мендан аввал бу ерда тўп тепишган  ва ўзимни улардан кучлироқ деяолмайман. Ушбу футболчиларга мен ёшлигимдан ҳавас қилиб келаман. Мен уларнинг ҳар бирини ҳурмат қиламан. Шуни айтишим керакки, жамоага ёрдамим тегаётганидан бахтиёрман, - дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи терма жамоадаги голлар кўрсаткичи бўйича Ромариога етишиб олди (54), Роналдуда голлар сони 62 ва Пеледа эса 77.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!