Неймар менинг ворисим!
Бразилия терма жамоасининг яқин ўтмишдаги етакчиси Роналдиньо Неймарни ўзининг вориси деб эълон қилди.
- Шубҳасиз, Неймар менинг ворисим. У терма жамоанинг асосий ўйинчиси ва мухлисларнинг ёқимтойи. У шижоатини йўқотгани йўқ, ҳали ҳам зўр дриблинг эгаси, уни майдонга кўриш ҳамиша ёқимли.
Килиан Мбаппени мен бироз Роналдуга ўхшатаман. Бу болани ҳам ёқтираман. У келажаги буюк, истеъдодли ўйинчи. У келажакда “Олтин тўп”ни ютиши мумкин бўлган футболчи. Мен унинг Неймар билан бирга ўйнашини томоша қилишни яхши кўраман, - деди Роналдиньо.
Неймар Лионель Месси билан бирга Америка кубогининг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Фикрлар