Неймар Месси ҳақида нималар деганини биласизми?

ПСЖ ҳужумчиси Неймар аргентиналик жамоадоши Лионель Мессига бўлган муносабатини гапириб берди.

- Лео ҳар доим мени илҳомлантиради. У жаҳон чемпионати бўладими ёки йўқ, шундай бўлиб келган. Мен “Барселона”га кўчиб ўтганимда Месси жуда яхши қўллаб-қувватлаган.

Месси 35 ёшида ҳам ғалаба қозонаётганини кўриб, мен ҳам унга ўхшагим келади. Менинг ҳам ҳамма ишларим яхши бўлишига умид қиламан, - деди Неймар.

Лионель Месси ва Неймар “Барселона”да бирга ўйнаган даврида энг кучли ҳужум тандемларидан ҳисобланган. Тақдир тақозоси билан икки ўйинча ПСЖда яна бирлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!