Неймар “Навбаҳор” билан ўйиндан кейин нега бош мураббийни ишдан ҳайдашни талаб қилди?

Европани ташлаб, катта даромад топиш мақсадида Саудия Арабистонига кўчиб ўтган Неймар “Ал-Ҳилол” жамоасида ҳам ўзининг характерини кўрсата бошлади.

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи биринчи турида “Ал-Ҳилол” футболчилари ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилган эди.

Аксарият мухлису мутахассис Европада ном қозонган юлдузлар билан кучайтирилган “Ал-Ҳилол”нинг  ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ, “Навбаҳор” мезбонларни анча қийнади. 52-дақиқада Тома Табатадзенинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган наманганликлар Саудия Арабистонидан ғалаба билан қайтишга яқин эди.

Ҳакам шу куни ўйиндаги тўхталишлар учун асосий вақт тугаганидан кейин яна ўн дақиқадан кўпроқ вақт қўшиб берди. Сўнгги паллада “Навбаҳор” гол ўтказиб юборди. Мезбонлар шармандали мағлубиятдан базўр қутилиб қолди.

Учрашувнинг кулминацион нуқтаси 60-дақиқага тўғри келди. Бразилиялик юлдуз эса, учрашувда асаблари ва ҳиссиётларини жиловлай олмай, намаганликлар футболчиси Аброр Исмоиловни туртиб йиқитган ва майдонда ётган ўйинчига тўпни тепиб, зарба берганди.

Неймарнинг бу қилиғи сариқ карточка билан жазоланди.

4008761-426735496

Мухлису мутахассисларнинг аксарияти 31 ёшли футболчини қоралаб чиқди, ҳакам уни майдондан ҳайдаши керак эди, деган фикр-мулоҳазалар кўп бўлди.

Айнан мана шу ҳолат, Неймар ва “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Жорже Жезуш келишмовчилик елиб чиқишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри ахборот тарқатди.

Манбага кўра, Неймарнинг “Навбаҳор” билан бўлган ўйиндаги қўполлиги учун ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида бош мураббий бразилиялик футболчини танқид қилган ва унга танбеҳ берган.

Машҳур  юлдузга Жорже Жезуснинг эътирози ва танқид қилгани ёқмаган. Неймар клуб раҳбариятидан бош мураббийни ишдан бўшатишни талаб қилмоқда.

Айтиш жоизки, Неймарнинг талаби иш берди. Клуб раҳбарияти бу зиддиятдан кейин Жорже Жезуш  билан учрашув ўтказиб, агар натижалар кўнгилдагидек бўлмаса ва янада яхшиланмаса, у билан шартнома бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш бергани айтилмоқда.

“Навбаҳор” Осиё чемпионлар лигаси D гуруҳидаги иккинчи учрашувини 3 октябрь куни Наманганда Ҳиндистоннинг “Мумбай” жамоасига қарши ўтказади.

“Ал-Ҳилол” футболчилари эса, иккинчи турда гуруҳда уч очко билан пешқадамлик қилаётган Эроннинг “Нассаджи Мазандарон” клуби меҳмони бўлади.

Кўпчиликни Неймар етакчилигидаги “Ал-Ҳилол” қачон Наманганга келиши қизиқтираётгани сир эмас.

4008626-1123006066

Саудияликларнинг “Навбаҳор” билан  Намангандаги учрашуви жорий йилнинг 28 ноябрига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!