Неймар нега ПСЖдан кетмоқчи?
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатидаги адолатсиз ҳакамликдан норози бўлгани учун бу ердан кетмоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик ҳакамлар бразилиялик футболчини қўпол ўйинчилардан етарли даражада ҳимоя қила олишмайди. Бундан ташқари у Францияда мухлислар муҳаббатини ҳис қилмаяпти.

Шу боис Неймар тезроқ ПСЖдан кетмоқчи ва ўзининг собиқ жамоаси – “Барселона”га қайтишни режалаштирмоқда. Унга шунингдек “Реал” ҳам кураш олиб бормоқда.