Неймар нега Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтганини айтди
“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар янги жамоасида илк фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менимча, ҳаммасини Криштиану Роналду бошлади ва ўшанда ҳамма уни ақлдан озган деб ўйлади. Бугун ушбу лига тобора кучайиб бораётганини кўряпсиз. Чемпионат жуда рақобатбардош бўлади, айниқса ёзги трансфер ойнасида имзоланган шартномалардан кейин. Мен рақобат муҳим деб ҳисоблайман. Шунинг учун мен бу лигага қўшилдим. Қийинчиликлар мени тоблайди. Мен лигани ўсишига ёрдам бериш учун келдим.
Бошқа жамоаларнинг юқори даражадаги ўйинчилари билан тўқнашиш ҳаяжонли, аммо бу янада яхшироқ ўйнашга ундайди. Роналду, Бензема, Фирминолар билан тўқнаш келганингизда ҳаяжон янада кучайиши ўз-ўзидан аён. Шунинг учун мен ушбу лигага қўшилганимдан хурсандман, улар билан учрашиш эса ростан ҳам ажойиб бўлади”, - дея Неймар.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 15 август куни ПСЖдан "Ал-Ҳилол"га кўчиб ўтган эди.
Фикрлар