Неймар: "Олтин тўп"ни деб ўлмайман, уни Мессига беринглар

 
"Барселона" ҳужумчиси Неймар бошқа жамоага ўтиб "Олтин тўпни" қўлгани киритгандан кўра, Каталония клубида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрар экан.
 
- Мен "Барселона"да бахтлиман ва бу ердаги ҳаётимдан мамнунман, - деди Неймар. - Албатта, режамда "Олтин тўп"ни олиш бор, лекин бунинг учун ўлиб кетгим йўқ. Мен бахтли яшашни истайман ва ҳозир "Барселона"да бахтлиман. Агар "Олтин тўп"ни ололмасам ҳам ҳеч қиси йўқ. Афсуски, "Олтин тўп" битта ва Лионель Месси дунёда энг зўр ўйинчи. Менга Месси билан бир жамоада ўйнаш шараф.
 
Кўпчилик мухлису мутахассислар ноёб истеъдод эгаси бўлган Неймар "Барселона"да Лионель Мессининг соясида қолиб кетаётганини таъкидламоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!