Неймар ПСЖ мухлисларига жиддий мурожаат йўллади

ПСЖ футболчиси Неймар "Ланс"га қарши учрашув (1:1)дан сўнг ўзи томон қилинган мухлисларнинг ножўя хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди. Айтишича, у жамоа манфаати учун майдонда борини бериб ҳаракат қилади.

"Менинг клуб билан шартномам якунлангани йўқ. 3 йилдан кўпроқ вақт давомида шу ердаман.

Менга қараб бақиришни бас қилинг. Агар тугатишни истамасангиз, бу сизлар учун ҳали узоқ давом этади. Сабаби, мен учун бундай реакцияларни кузатиш одатий ҳолга айланиб улгурган", - деди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, кеча Неймар Париж клуби билан Франция чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ мухлислар чемпионлик ўйинида дуранг қайд этилганидан норозилигини яшириб ўтирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!