Неймар ПСЖдан кетишини ошкор қилиб қўйди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар Парижни тарк этмоқчи экани ошкор бўлди.

31 ёшли бразилиялик футболчи клубнинг ижтимоий тармоқларидан бирига жойлаштирилган ўзининг профилини ўчириб ташлади. Бу профилда Неймар ПСЖ ўйинчиси сифатида қайд этилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Неймар собиқ жамоаси “Барселона”га кўчиб ўтишни истаяпти. Моҳир ҳужумчи бу клубда 2013-2017 йиллар давомида тўп тепган.

ПСЖ Неймарнинг трансфери учун 222 миллион евро сафлаган эди. Бу кўрсаткич ҳозиргача мутлақ рекорд ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!