Неймар ПСЖга ўтиши туфайли Хитойга бормайди

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтиши сабаб, келгуси ҳафтада режалаширилган Хитойга ташрифини бекор қилди.

Хитойнинг “Ctrip” туристик компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ёзилишича, 25 ёшли Неймар трансферлар иши сабаб олдиндан режалаштирилган тадбирда иштирок этмайди.

Қайд этиш жоиз, ушбу тадбир келгуси ҳафта душанба куни Шанхайда бўлиб ўтиши керак эди ва чипталар ҳам сотувга чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!