Неймар қанча муддат майдонга туша олмаслиги маълум

ПСЖ ҳужумчиси Неймар кеча Франция чемпионати 15-туридан ўрин олган "Сент-Этьен"га қарши баҳсда жароҳат олди. Унинг тўпиғи қайрилиб кетганидан сўнг майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Бразилия терма жамоасининг 29 ёшли футболчиси олти ҳафтагача майдонга туша олмайди. Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги бугунги текширувдан сўнг аён бўлади.
  
Эслатиб ўтамиз, Неймар бу мавсум парижликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!