Неймар "Реал" ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади

ПСЖ  Неймар 2013 йилнинг ёзида "Барселона"га эмас, балки "Реал"га ўтиши мумкинлигини тан олди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард 2017 йилга қадар "кўк-анорранглилар" сафида кўплаб совринлар, жумладан, 2015 йилда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

"2013 йилда "Реал"га ўтиш имкониятим бор эди, лекин мен "Барселона"ни танладим. Бу мен учун яхшироқ бўлади деб ўйлагандим", - деди Неймар.

Неймарнинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар футболчининг ПСЖдаги ўтиши олдидан ҳам тарқалди. Бироқ, трансфер амалга ошмади.

Неймар Франция чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!