Неймар:
Ads

ПСЖ клуби форварди Неймар Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсларни интизорлик билан кутаётганини айтди.

“Мен ҳаммадан ҳам кўпроқ “Реал”га қарши ўйнашни истайман. Биз барчамиз ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Шахсан мен бу кунни тезроқ келишини истайман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар кеча чемпионатнинг “Лилл”га (3:0) қарши баҳсида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган ва ўзининг профессионал фаолиятидаги голлари сонини 350тага етказиб олган эди.