Неймар Тухель билан учрашиб ПСЖ борасида қарор қабул қилди

ПСЖ клуби хужумчиси Неймар жамоанинг янги бош мураббийи Томас Тухель билан суҳбатлашиб парижликлар сафини тарк этмасликга қарор қабул қилди.

ОАВ хабарларига кўра, Неймар жамоани тарк этиш борасида жиддий фикр юрутган. Аввалроқ, 26 ёшли футболчи фаолиятини “Реал”да давом этириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Барселона”дан ҳам Неймар биринчи мавсумдан сўнг кетишни режалаштирган.

Тухель билан дам олиш куни бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, Неймар келажагини ПСЖда давом этиришга рози бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!