Неймар ва Мбаппе ўртасида яна зиддият келиб чиқди

ПСЖужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе ҳеч килиша олмаяпти. Чемпионлар лигасида “Ювентус”га қарши ўтказилган учрашувда икки юлдуз ўртасида яна зиддият вужудга келди.

L’Équipe нашрининг маълум қилишча, Мбаппенинг майдондаги ҳаракати ва қарорлари бразилиялик футболчини ғазаблантирган.

Хусусан, Неймар ўйин вақтида Мбаппе унинг бўш дарвоза қаршисида турганини кўриб тўпни узатмай ўзи зарба берганидан ва қулай имконият барбод бўлганидан қаттиқ норозилигини билдирди.

Учрашувдан кейин клуб мутасаддилари Неймардан матбуот анжуманида қатнашишни сўраган.

Бразилиялик футболчи: “Бунга аминмисизлар? Агар мен ҳозирги ҳолатда журналистлар билан гаплашсам, бу катта муаммоларни келтириб чиқаради”, деб анжуманда қатнашишдан бош тортган.

L’Équipe журналистлари Неймар ва Мбаппега юзма-юз гаплашиб, ўзаро муносабатни очиқ қилиб олишни тавсия қилишмоқда.

Мазкур учрашувда парижликлар туринликлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалабани Мбаппенинг икки голи таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!