Неймарга АПЛ томонлардан харидор чиқди
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужум чизиғини жаҳон даражасидаги футболчи билан кучайтириш ниятида.
Caughtoffside нашри хабар беришича, Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ" клуби юлдуз ҳужумчиси Неймар “аристократлар”нинг юқоридаги танловига мос келади.
Манбага кўра, “Челси” раҳбарияти ЖЧ-2022 вақтида 30 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб борган. Лондонликларнинг бу келишувни амалга ошириш учун имкониятлари қандай эканлиги ҳозирча номаълум, бироқ инглиз гранди Неймар ПСЖни тарк этишга қарор қилса, албатта, ўз имкониятини қўлдан бой бермайди.
Таъкидлаш керакки, бразилиялик футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи эса 75 миллион евро.
Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар