Неймарнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди

Айни пайтда жароҳатини даволатаётган Неймар “Ал-Ҳилол”дан кейин фаолиятини Бразилияда давом эттирадиган кўринади.

“Сантос” клуби президенти Марсело Тейшейра 31 ёшли юлдуз ундан жамоада 11-рақамни банд қилиб қўймасликни сўраганини маълум қилди.

- Менга Неймарни номинидан қўнғироқ қилишди ва “жаноб президент, жамоа юқори дивизионга қайтмагунича 10-рақамдан фойдаланмасликка қарор қилдингиз, энди Неймар қайтмагунича 11-рақамни ишлатмай туринг", дейишди.

Биз Неймарнинг қайтишини кутяпмиз. Бўлган қўнғироқ менда бу масаланинг ижобий ҳал бўлишига умид уйғотди.

Жамоанинг юқори дивизионга чиқиши ва Неймарнинг қайтиши тезроқ рўй беришини истаймиз. Шу боис, биз вақтинча 10 ва 11-рақамлардан фойдаланмай турамиз. Илгари 10-рақамда Пеле ўйнаган. 11-рақам ҳам ўз эгасини кутади, - деди Марсело Тейшейра.

Эслатиб ўтамиз, бу йил  “Сантос” ўз тарихида илк бор Бразилия чемпионатининг  юқори дивизионидан қуйи лигасига тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!