Неймарнинг тақдири боғланди

Узоқ ўйланишлардан сўнг, Неймар ПСЖ билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Бразилиялик ҳужумчи “Барселона”га қайтиш фикридан бутунлай воз кечди.

Маълумотларга қараганда, Неймар ПСЖ билан тўрт йиллик шартнома имзолашга рози бўлган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача тузилган эди.

Тажрибали ҳужумчи 2017 йилда “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига олиб келинганидан бери ПСЖ таркибида 101 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 83 марта аниқ нишонга олди ва жамоадошларига 46 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!