Неймарнинг трансфери “синди”
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида Англия чемпионатига кўчиб ўтиш имконига эга бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Diario Sport ва El País нашрларининг таъкидлашича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Килиан Мбаппенинг талабига кўра, Неймарни бошқа клубларга сотишга ҳаракат қилган.
Хусусан, 30 ёшли ҳужумчининг ўзига “Челси”дан тушган таклиф маъқул келган. Бироқ, икки клуб олди-берди масаласида ўзаро келиша олмагани бу трансферни барбод қилган.
Жаҳоннинг энг бадавлат клубига айланган “Ньюкасл” ҳам Неймарга қизиқиш билдирган эди. Лекин футболчининг талаблари бу клуб раҳбариятига оғирлик қилгани боис, “қарғалар” ўз таклифини қайтариб олди.
Фикрлар