Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2018ни ўтказиб юборади
"Гент" клуби ва Нигерия терма жамоаси форварди Мозес Саймон ЖЧ-2018 мусобақасини ўтказиб юборади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 22 ёшли футболчи терма жамоа машғулотларида сонидан жароҳат олган ва шифокорлар унинг соғайиши учун камида 3-4 ҳафта муддат керак бўлишини айтишмоқда.
Маълумот учун, Саймон якунланган мавсум “Гент” сафида жами 33та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар