Ниҳоят, Алаба ўзи кутган таклифни олади

“Бавария” билан маош масаласида келиша олмаган Давид Алаба ёзда Мюнхен клубини тарк этиши аниқ бўлган.

Универсал ҳимоячини олиш мақсадида Зинедин Зидан у билан доимий мулоқотда бўлиб турган эди. Бироқ, “Реал” раҳбарлари австриялик футболчи маош талабини пасайтирмаса, бу трансфер амалга ошмаслигини билдирди.

Алабанинг атрофидаги воқеаларни кузатиб бораётган мутахассислар футболчининг талабларини кўтаришга тайёр бўлган ягона клуб ПСЖ эканини айтишганди. Ниҳоят, ПСЖ ҳам Алаба билан музокараларга киришишга ҳозирланаётгани маълум бўлди.

Маълумотларга қараганда, парижликлар Алаба усун испан грандлари таклиф қилаётган маошдан кўпроқ беришга рози бўлган. Австриялик ҳимоячининг ўзи йилига 20 миллион евро миқдорида маош сўрамоқда.

“Барселона”да қадри қолмаган Гризманнга янги жамоа топилди

Гвардиола бир жуфт супертаклифни рад этди

МЮ Погба ўрнига Бундеслига футболчисини олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!