Ниҳоят, "Андижон" сафига ҳам янги футболчилар қўшилмоқда

“Андижон” жамоаси кечадан бошлаб машғулотларни Тошкентда давом эттиряпти. Таркибда эса айрим ўзгаришлар йўқ эмас. Клуб матбуот хизмати жамоага қўшилган янги ўйинчилар ҳақида хабар берди.

Унга кўра, ушбу йиғинда “Андижон” сафига кўрикдан ўтиш учун қуйидаги футболчилар қўшилган:

Дарвозабонлар:

Элдор Адҳамов - Қўқон-1912

Маъмур Икромов - Хўжанд (Тожикистон)

Акобир Қаюмов - Бунёдкор

Ҳимоячилар:

Хуршид Убайдуллаев - Бунёдкор

Шохруҳ Ҳолматов - Нурафшон (Бухоро)

Сардор Хурсанов - Турон

Ҳужумчи:

Алфайзи Неъматов - Бунёдкор

андижон4_3

Эртага яна бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, бугун “Андижон” жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида АГМКга қарши назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!