"Нижний Новгород" Йўлдошевни РПЛ грандига сотмоқчи!
"Нижний Новгород" қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни Россия чемпионатининг бошқа клубига сотмоқчи. Бу ҳақда рус матбуоти хабар тарқатди.
"Йўлдошев борасида расмий таклиф бўлгани йўқ, бироқ ўйлашимча бу имконсиз эмас. Ёш, илғор футболчига Россиядан ташқари Туркия клубларидан ҳам қизиқишлар бор эди. Музокараларга киришилмади, сабаби футболчига бу қизиқмас эди.
Ўзбекистондан кимлар бизни қизиқтиради? Шартнома имзолаганимиздан сўнг айтишим мумкин. Бу футболчилар яхши салоҳиятга эга ва Россия чемпионатида ўйнашга қодир", - деди клубдаги манба.
Фикрлар