Nike 2026 йилга қадар Роналдуги 162 млн евро тўлайди
Ads

“Ювентус” форварди Криштиану Роналду Nike компанияси билан имзолаган шартномасининг молиявий томонлари ошкор бўлди.

Spiegel нашри тарқатган хабарга кўра АҚШ компанияси 34 ёшли португалиялик футболчига йилига 16,2 млн евро тўлайди. Келишув 2016 йилнинг сентябрида имзоланган ва у 2026 йилгача амал қилади.

Бордию, Роналду яна “Олтин тўп” ёки ФИФА талқинига кўра The Best совринини қўлга киритса, Nike унга яна 4 млн евро қўшимча бонус тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда маълум бўлгандики Роналду Nike билан йилига 24 млн евро бериладиган бутун умрлик шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.