Nike билан шартномасини бекор қилган клуб ўзига янги ҳомий топди

"Рома" ва Nike ўртасида 2024 йилгача тузилган шартнома бекор қилинди. Келишув шартларига кўра, римликлар икки мавсумдан буён Чемпионлар лигаси иштирок этмагани учун компанияга жарима тўлайдиган бўлди.

Ўтган мавсумда "бўрилар" Европа лигаси нимчорак финалида "Севилья"га имкониятни бой берган бўлса, жорий мавсумда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

"Рома" ўзига янги техник ҳомий излаш ишларини бошлаб юборган ва айни дамда New Balance билан музокара ўтказмоқда, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Америкаликлар "Рома"га йилига 4 миллион евро ва футболкалар сотувидан фоиз таклиф қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар