Никимбаев Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқиш имкониятларини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 Таниқли футбол мутаҳассиси Алишер Никимбаев миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, назарий жиҳатдан имконият ҳали сақланиб қолган, аммо бунинг учун аввало Конго ДР терма жамоаси устидан ғалаба қозониш, шу билан бирга бошқа гуруҳлардаги натижалар ҳам Ўзбекистон фойдасига шаклланиши керак.

"Футболчилар бу ҳисоб-китобларни ҳаммадан кўра яхшироқ тушунишади. Уларнинг ўзи ҳаммадан яхши англаб турибди, уларга алоҳида тушунтириш шарт эмас. Ҳамма математика билади, мактабда ўқигансиз-ку", — дея Никимбаевнинг сўзларини келтиради Metaratings.ru.

Эслатиб ўтамиз, икки турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳали бирорта очко тўплагани йўқ, жамоанинг тўплар нисбати эса 1–8ни ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!