Николас Гайтан Европага қайтди

Аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Гайтан Франция чемпионати вакили "Лилль" клуби сафини тўлдирди.

Маълумотларга кўра, 31 ёшли ярим ҳимоячи француз клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Унинг "Лилль" билан шартномаси мавсум сўнггигача амал қилади. Аргентиналик футболчи янги клубида 20 рақам остида тўп суради.

Гайтаннинг сўнгги клуби МЛС чемпионатининг "Чикаго Файр" клуби бўлди. У америка клуби либосида 13 та ўйинда иккита гол киритишни уддалади.