Нима, нима?! Саудия клуби "Барселона" футболчисини 500 миллион еврога сотиб олмоқчи

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин. 

"Sky Sport" нашри берган хабарга кўра, польшалик форварда Саудия Арабистони чемпионати вакилидан қизиқиш бор. Робертнинг товон пули 500 миллион еврони ташкил этади. Журналист Хави Мигелнинг маълум бўлишича, араб клуби мазкур суммани "кўк-анорранглилар"га тўлаб беришга тайёр. 

Қайд этиш лозим, Левандовскининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!